Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Сурияда жароҳатланган украиналик аёлга Россия фуқаролигини берди

Путин Сурияда жароҳатланган украиналик аёлга Россия фуқаролигини берди

Фото: «Lenta.ru»

Россия президенти Владимир Путин июнь ойида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри эфир вақтида унга мурожаат қилган украиналик Ирина Баракат исмли аёлга Россия фуқаролигини берди, деб хабар тарқатди «Lenta.ru».

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида жароҳатланганидан сўнг Санкт-Петербург ҳарбий тиббиёт академиясида даволанаётган Баракат 7 июнь куни эфирга қўнғироқ қилган эди. У Сурияда таржимон бўлиб ишлаган.

Президентга мурожаатида у Украина фуқароси сифатида турмуш ўртоғи ва болаларини Санкт-Петербургга чақира олмаётгани сабабли Россия фуқаролигини олишда ёрдам беришни сўраган эди. Бундан ташқари у фуқароликка эга бўлмагани учун бепул протезлар олиш ҳуқуқига ҳам эга эмасди.

«Мен мудофаа вазирлигидан ҳамкасбларингиз у ерда (Сурияда) қариндошларингизни топишларини, уларни Россияга олиб келишларини сўрайман. Ва мендан сўраётган нарсангизни бажараман», — дея ваъда қилган эди Путин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг