Пул ўтказмалари ҳажми камайди
Республикамизга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 3 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 217 млн. долларга ёки 7 фоизга камайди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 516 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47 млн. долл. ёки 8 фоизга камайди.
Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 2,5 млрд. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 170 млн. долларга (ёки 6 фоизга) камайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter