Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент янги қонунни имзолади

Президент янги қонунни имзолади

Фото:Президент матбуот хизмати

«Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар бермоқда.

Қонунга мувофиқ, волонтёрлик фаолияти – жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бепул асосда амалга ошириладиган, жамоат учун фойдали бўлган ихтиёрий фаолият ҳисобланади.

 Волонтёрлик фаолияти қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
- якка тартибдаги волонтёрлик фаолияти;
-волонтёрлар гуруҳи таркибидаги волонтёрлик фаолияти;
- волонтёрлик ташкилоти орқали волонтёрлик фаолияти.

Кам таъминланганларни, ишсизларни, кўп болалиларни ва бошқа шу каби шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёрдам кўрсатиш волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш йўналишларидан биридир.

18 ёшга тўлган жисмоний шахслар волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Волонтёрлик волонтёр ва волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ўртасида ёзма шаклда тузилган шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.

Волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси, агар у волонтёрлик фаолияти билан ойига 20 соатдан кўпроқ банд бўлса, волонтёр билан волонтёрлик шартномасини тузиши шарт.

Волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси волонтёрга махсус кийим-бош беради ҳамда волонтёрлик акцияси ўтказилаётган жойга келиб кетиши учун йўл ҳақи, яшаш, овқатланиш ва бошқа харажатларининг ўрнини қоплайди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг