Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент воқеани «юз бермаслиги керак бўлган фожиа» деб атади

Президент воқеани «юз бермаслиги керак бўлган фожиа» деб атади

Сеулдаги фожиа туфайли Жанубий Кореяда миллий мотам эълон қилинди. Мотам 5 ноябргача давом этади.

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл Сеулнинг Итхевон кўчасидаги тиқилинч сабаб юз берган фожиа муносабати билан миллий мотам эълон қилди, қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ҳамда бундай ҳолатнинг олдини олиш учун ҳодиса сабабларини ўрганишга ваъда берди.

Президент воқеани «юз бермаслиги керак бўлган фожиа» деб атади.

«Ҳалок бўлганларнинг ҳақига дуо ўқиб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман, бебаҳо ҳаётини йўқотганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдираман... Бугундан бошлаб вазиятни бартараф этиш тугалланмагунча, мен мамлакатда миллий мотам эълон қиламан... Биз ҳодиса сабабларини чуқур ўрганамиз ва келажакда бундай бўлмаслиги учун фундаментал чоралар кўрамиз», деди Жанубий Корея президенти.

Аввалроқ ҳодисада ҳалок бўлганлар сони 151 кишига етганини маълум қилинди. Қурбонлар орасида ўзбекистонлик ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фожиага Сеулнинг Итхевон кўчасида Хеллоуин байрамини нишонлаш чоғида юз берган тиқилинч сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг