Президент қарори билан Устюрт минтақасидаги Жел кони бўйича битимлар тасдиқланади
Президент қарори билан (ПҚ–4376-сон, 2019 йил 29 июнь) Ўзбекистон Республикаси ва «Газпром ЭП Интернэшнл Б.В.» (Нидерландия) ўртасида Устюрт минтақасидаги Жел кони бўйича имзоланган маҳсулот тақсимотига оид Битим ва 1-сон Қўшимча битим тасдиқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Битимда қонунчиликда белгиланган меъёрлардан ташқари қуйидаги каби шартлар назарда тутилган:
- компенсация маҳсулотининг чекланган даражаси 75%;
- фойда солиғининг ставкаси 12%;
- инвесторнинг қопланиши шарт бўлган ҳаражатларининг қопланмаган қисми учун йиллик молиялаштириш ставкаси 8%;
- инвестор томонидан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини унинг «Газпром зарубежнефтгаз» АЖ шўъба компаниясига топшириш имконияти;
- Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли орган функциясини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига ўтказиш в.ҳ.
Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
- Битимда кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловларини тўлаш тартиби Битимнинг бутун амал қилиш даврида ўз кучини сақлаб қолади;
- инвесторга тақдим этилган имтиёз ва преференциялар операторга ҳам татбиқ этилади;
- «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар битимнинг амал қилиш даврида инвесторга фойдаланишга бериладиган мол-мулклар учун мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилади;
- Битим имзоланган кейин Ўзбекистон қонунчилигига битим шартларини ёмонлаштирадиган ўзгартиришлар киритилганда битим шартлари ўз кучида қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter