«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилишида ҳамкорликка доир Битим тасдиқланди
Жорий йил 8 июл куни Президентнинг ПҚ-247-сон қарори билан Хитой Ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида «Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Битим 2024 йил 6 июнь куни Пекин шаҳрида имзоланган.
Қарорга мувофиқ, транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter