Ўзбекистон-Қозоғистон саммити якунида жами 17 та ҳужжат имзоланди (рўйхат)
Ўзбекистон-Қозоғистон саммити якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тарихий ҳужжатлар – Иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида шартнома ва Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартномани имзоладилар.
Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Жумладан:
- Ўзбекистонда мультимодал транспорт-логистика марказини барпо этиш бўйича ҳамкорлик ва англашув меморандуми. Ҳужжатни Ўзбекистон томонидан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда Қозоғистон томонидан «PTC Holding» компанияси муассиси Данияр Абулгазин имзолади;
- Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида мамлакатимизда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликда шериклик тўғрисидаги битим. Ҳужжатни «Ўзкимёсаноат» АЖ узатув кенгаши раиси, Бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда «Казфосфат» масъулияти чекланган ширкати кузатув кенгаши раиси Эдуард Огай имзолади;
- Қозоғистон билан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича битим. Ҳужжат «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда «КазМунайГаз» АЖ Бошқарув раиси Магзум Мирзагалиев томонидан тасдиқланди;
- Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумати ўртасида «Марказий Осиё» Саноат кооперацияси халқаро марказини барпо этиш тўғрисида ҳадли битим ҳамда электрон савдони ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув мемарандум. Ҳужжат Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Қозоғистон Бош вазир ўринбосари – савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин ўртасида имзоланди.
Шунингдек, томонлар Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида, Олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, 2000 йил 7 июлдаги Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома, стратегик ислоҳотлар, электрон савдони ривожлантириш, ўрмон хўжалиги, давлат хизмати соҳаларида меморандумлар, Тошкент ва Туркистон, Навоий ва Қизилўрда, Жиззах ва Туркистон вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харита»лари ва кимё саноатида лойиҳалар амалга ошириш бўйича ҳам битимларни қабул қилди.
Ташриф доирасида жами 8 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter