Президент Ўзбекистоннинг олтин захиралари бўйича ўрнини маълум қилди
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Кўксаройда Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи йиғилишида иштирок этмоқда.
Давлат раҳбаритадбирда нутқ сўзлаб, ўз нутқида Ўзбекистоннинг бой табиий ресурсларини ўзлаштиришда катта имкониятлар мавжуд эканини таъкидлаб ўтди.
— Хабарингиз бор, мамлакатимиз олтин захиралари бўйича дунёда 2-ўрин, мис бўйича – 7-ўрин, вольфрам бўйича – 8-ўрин, кумуш бўйича – 9-ўрин, уран бўйича – 12-ўринни эгаллайди.
Фойдали қазилма конларини ўзлаштириш соҳасига йирик инвестицияларни жалб этиш мақсадида геологик маълумотларни очиқ эълон қилдик.
10 дан ортиқ турдаги стратегик фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун солиқ ставкаларини пасайтирдик, ер солиғини бекор қилдик, махсус техникаларни божхона тўловларидан озод этдик.
Биз хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича аниқ лойиҳаларни тайёрладик, — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари йиғилиш давомида инвесторларни амалий ҳамкорлик қилишга даъват этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter