Президент Олмалиққа борди
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги ишлар билан танишади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Комбинатда мамлакатимиз кон саноатидаги яна бир йирик лойиҳа – «Ёшлик I» конини ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳа доирасидаги янги қувват – 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўяди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter