Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури учун бир неча миллиард доллар ажратмоқчи

Президент «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури учун бир неча миллиард доллар ажратмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини молиялаштириш ҳажмини ошириш ниятида. Бу ҳақда Xabar.uz манбаси маълум қилиб ўтди.

Давлат раҳбари бугун видеоселектор йиғилиши ўтказишни режалаштирган ва аниқ рақамлар йиғилишда маълум бўлади. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ўринда гап бир неча миллиард доллар ҳақида кетмоқда.

Жумладан, қарийб 3 минг километр ички йўлларни таъмирлаш, 4 минг километр ичимлик суви тармоқларини қуришга маблағ ажратилади. Шунингдек 60 фоиз маҳаллаларда электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 4 мингдан ортиқ трансформаторлар янгиланади.

Бундай ҳажмдаги ишлар ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда ҳали амалга оширилмаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг