Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Навоий, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларини танқид қилди

Президент Навоий, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларини танқид қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Навоий, Бухоро, Тошкент вилояти ва Самарқандда саноатдаги ўсиш менга маъқул эмас», — деди Шавкат Мирзиёев.

Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмда ип-калавани қайта ишлаш даражаси пастлигича қолаётгани қайд этилди.

Наманган, Самарқанд ва Навоийда озиқ-овқат, чарм-пойабзал, мебел ишлаб чиқариш салоҳияти етарлича ишга солинмаган.

Умуман, 20 та туман ва шаҳарда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан камайган.

Фармацевтикада ишлаб чиқариш 6 фоизга камайган, импорт 2 миллиард долларга яқинлашди.

Чарм-пойабзал саноатида тайёр маҳсулот экспорти бор-йўғи 68 миллион долларни ташкил этиб, бу тармоқ салоҳиятига умуман тўғри келмайди.

Озиқ-овқат саноатида ўтган йилда ишлаб чиқариш ҳажми атиги 4,5 фоизга ўсган. Хоразм, Сирдарё ва Қашқадарёда қайта ишлаш қувватлари пастлигича қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг