Президент: Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада ишларни шундай лойиҳалардан бошлаши керак

Президент раислигидаги йиғилиш давом этмоқда. Навбатдаги масала – томорқа хўжалигини ривожлантириш. Давлат раҳбари бу борадаги вазифаларни белгилаб берди:
- 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йил 100 миллион доллар ажратилиши таъкидланди;
- томорқада деҳқончиликни йўлга қўйиш учун оилавий тадбиркорлик дастури шартлари асосида имтиёзли кредитлар берилади;
- томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида ҳар бир туманда кооперациялар ташкил этилиб, уларни жиҳозлашга 30 фоизгача субсидия берилади.
- сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш харажатларини қисман қоплашга келгуси йилда 50 миллиард сўм ажратилади.
Аҳоли даромадини ошириш ва бозорлар тўкин-сочинлигини таъминлаш учун ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
«Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада ишларни шундай лойиҳалардан бошлаши керак», деди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас