Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент 58 нафар шахсни афв этди

Президент 58 нафар шахсни афв этди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқарони афв этииш ҳақидаги фармонни имзолади.

Афв этилганларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади.

Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 2 нафарини аёллар ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг