Президент 44 нафар маҳкумга нисбатан афв эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами муносабати билан 44 нафар маҳкумга нисбатан афв эълон қилиш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди, деб хабар бермоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.
Фармонга биноан, 7 нафар шахснинг жазоси тўлиқ бекор қилинди, 11 нафари жазони ўташдан шартли равишда озод этилди, 12 нафар шахснинг жазоси енгилига алмаштирилди, 13 нафар шахснинг жазо муддати қисқартирилди.
Афв тўғрисидаги Фармон натижасида озодликдан маҳрум этилган 30 нафар маҳкумлар ўз оилалари бағрига қайтди.
Афв этилганларнинг 23 нафари тақиқланган ташкилотлардаги фаолияти учун жавобгарликка тортилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter