Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент 2022 йил номини эълон қилди

Президент 2022 йил номини эълон қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Айни дамда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Янги йил табригини йўлламоқда. 

Унга кўра, 2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб эълон қилинди.

«Биз янги йилга ном беришда, кенг жамоатчиликнинг фикрларини ўргандик. Ана шу таклифлардан келиб чиқиб, мен Янги – 2022 йилни мамлакатимизда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилишни таклиф этаман.

Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир.

Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади.

Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади.

Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади.

Шу боис, бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланади»,—дейилади табрикда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг