Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтга Бош шифокор тайинланди

Пойтахтга Бош шифокор тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Исабеков Ботирбек Абдулла ўғли Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Б. Исабеков 2001 йили Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2003 йили Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг ординатура босқичларини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Учтепа туманидаги 30-сон оилавий поликлиника ҳамда ушбу туман тиббиёт бирлашмасида бош шифокор муовини, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

Б. Исабеков тайинловга қадар Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Б. Исабеков ушбу лавозимда бир муддат олдин Академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинлани айтилган Анвар Алимов ўрнини эгаллаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг