Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пойтахт»даги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

«Пойтахт»даги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Фото: «platina.uz»

Юнусобод туманидаги собиқ «Пойтахт» бизнес-марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган бинода содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.

Бугун, 9 феврал куни соат 11:40 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган бинода қурилиш материаллари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб борди ва ёнғин ва соат 11:51 да ўчирилган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас