Пойтахтдаги ФҲДЁ архивларини рақамлаштириш бошланди
Тошкент шаҳридаги ФҲДЁ архивларини рақамлаштиришга старт берилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими «Xabar.uz»га маълум қилди.
Германиянинг «MICROBOX» GmbH компанияси томонидан ишлаб чиқилган махсус қурилма Давлат хизматлари агентлиги томонидан келтирилган. Унинг ёрдамида Тошкент шаҳар ФҲДЁ органларида қоғоз кўринишидаги архив ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш (рақамлаштириш) бошланди.
Мавзуга оид: Архив ҳужжатларини рақамлаштириш учун дунёдаги энг яхши ускуналар келтирилади
Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказлари тизимида янги — архивариус лавозими жорий этилган. Яқин муддатда ФҲДЁ органлари архив ҳужжатларини тақдим этиш жараёнида уларни қўлда излашдан воз кечиши кутилмоқда.
2022 йилнинг 1 январига қадар автоматлаштирилган «ФҲДЁ ягона электрон архиви» тизимини шакллантириш белгиланган. Буни амалга ошириш учун дунёдаги энг яхши ускуналардан фойдаланиш эса, шубҳасиз, мазкур жараённи янада тезлаштиришга имкон яратади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter