Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Порошенко Украина конституциясини жаҳондаги энг демократик конституциялардан бири деб атади

Порошенко Украина конституциясини жаҳондаги энг демократик конституциялардан бири деб атади

Фото:«AP»

Украина президенти Пётр Порошенко Украина конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан сўзлаган нутқида мамлакатнинг Асосий қонунини жаҳондаги энг демократик конституциялардан бири деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Бугун Украинада конституция куни нишонланмоқда. Қабул қилингандан буён ўтган 20 йил ичида у бир қанча жиддий ўзгаришларга учраган ва умуман бошқа ҳужжат қабул қилиниши тўғрисидаги таклиф референдумга қўйилган бўлса-да, бу нарса амалга ошмади.

«Бизнинг миллий конституционализм аллақачон 300 йилга бориб тақалади. Бугунги Украина конституцияси улуғ гетманнинг ва унинг авлодларининг ғоя ва принципларига асосланган, дунёдаги энг демократик қонунлардан биридир. Бутун Украина амал қиладиган қонун-қоидаларни ҳурмат қилинг ва уларни биргаликда ҳимоя қилинг!» — дея ёзган Пётр Порошенко «Facebook»даги саҳифасида.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг