«Помидор вируси» импортга таҳдид солмоқда — Россия
2021 йил 15 июлдан Россия Бухоро вилоятидан жўнатиладиган помидор ва қалампир импортини тўхтатди, деб хабар беради «East Fruit» нашри.
Таъминотларнинг тўхтатилиши минтақадан келтирилган помидор ва қалампирда «Помидор жигарранг бужмайиш вируси» касаллигининг навбатдаги аниқланиши билан боғлиқ.
Россия ҳудудига 15 июлгача жўнатилган юкларни фақат карантин фитосанитария экспертизасидан ўтганидан кейин олиб киришга рухсат берилади.
Касаллик ҳосилнинг 70-80 фоизгача пасайишига олиб келади, баъзи ҳолларда иссиқхонада ҳосил бутунлай тугайди. Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, ушбу касаллик уруғлар, вирус теккан асбоблар, кийимлар, механик воситалар орқали тарқалади. Экинларнинг чангланиши вақтида ҳам тарқалиши мумкин. Жигарранг вирус касаллигига чидамли помидор навлари шу кунгача аниқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter