Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Польша президентининг самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди

Польша президентининг самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди

Фото: «Censor.net»

Бугун, 25 март куни Польша президенти Анжей Дудани олиб Варшавадан учган самолёт бир муддатдан сўнг ортига қайтди. Хабарларга кўра, техник носозлик рўй берган.

Дуда мамлакатнинг Украина билан чегарага яқин ҳуддудида жойлашган Жешув шаҳрига йўл олган ва бу ерда АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиши керак эди.

Байден эса Жешувга етиб келган: у чегарадаги вазиятни ўрганиб, украиналик қочқинлар билан учрашмоқчи. Польша президенти бу ерга кечроқ, захира самолётда етиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг