Фожиага айланган томоша: Покистоннинг қор босган йўлларида 21 киши нобуд бўлди (фото)
Покистонда кучли қор ёғиши оқибатида машиналари билан йўлда қолиб кетган камида 21 киши ҳалок бўлди.
ВВС хабарига кўра, айни пайтда ҳарбийлар йўлларни тозалаб, Мурри шаҳри (пойтахт Исломободдан шимолда жойлашган тоғ курорт шаҳри) яқинида қор тутқунида қолган инсонларни қутқаришга ҳаракат қилишяпти.
Ички ишлар вазири Шайх Рашиднинг таъкидлашича, қор бўрони туфайли минглаб автомобиллар музлаган йўлларда қолиб кетган.
Хабарда айтилишича, кучли қор ёғишини томоша қилиш учун одамлар 100 мингдан ортиқ машиналарда Муррига йўл олишган. Оқибатда йўлларда узундан-узоқ тирбандликлар юзага келган. Кўплаб одамларнинг ҳалок бўлишига машиналар чиқарган тутун газлари ҳам сабаб бўлгани полиция маълумотида келтирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter