Покистон аянчли аҳволда (фото)
Бир неча ойлардан буён давом этган жала-ёмғирлар оқибатида Покистонинг катта қисмини сув босгани хабар қилинганди.
Сув тошқинлари қурбонлари сони 1 265 нафардан ошди, табиий офатдан бевосита 33,4 миллион покистонлик жабр кўрди.
Покистон тарихидаги энг йирик тошқинларда миллионга яқин уйлар вайрон бўлган, уларнинг яшовчилари эса кўчада қолган. Қишлоқ хўжалиги экинларининг 45 фоизи сув остида қолган.
Шу сабаб мамлакатда мисли кўрилмаган даражада инқироз юзага келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Покистонга 40 тоннага яқин беғараз ёрдам жўнатганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter