Ҳиндистонда қарийб 400 миллион киши карантинга олинди
Ҳиндистонда бир неча юз миллион киши яна карантинга олинди. Мамлакатда касалликни юқтириш ҳолатлари кескин кўпаймоқда, дея хабар берди «The Times».
Нашрнинг таъкидлашича, жами 375 миллион киши карантинга олиниши мумкин: айрим штат ва шаҳарларда яна пандемияга қарши кураш чоралари жорий этилмоқда. Масалан, Ҳиндистон шимолидаги Бихар штатида ҳукумат аҳолини 15 кунлик карантинга олмоқчи. У ерда охирги уч кун ичида минглаб касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
Бундан ташқари, Ҳиндистон жанубидаги аҳолиси саккиз миллиондан ортиқ бўлган Бангалор шаҳри ҳам бир ҳафталик карантинга олинади. Июлнинг бошида юқтириш ҳолати бирдан кўпайиб кетиб, 20 минг кишига етган.
«Daily Mail»нинг хабарига кўра, касалланишнинг кескин кўпайишига ҳукуматнинг хатти-ҳаракати сабаб бўлган: июнда мамлакатда чекловлар секин-аста олиб ташлана бошланган.
Ҳиндистон касалланишлар сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиққан — «Worldometer» маълумотларига кўра, 937844 киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 24327 нафари вафот этган.
Янги типдаги коронавирус чақирган COVID-19 пневмонияси тарқалиши илк бор 2019 йилда Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилди. 11 март куни ЖССТ вазиятни ҳисобга олиб пандемияни эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter