ПИИМА ва Замин жамғармаси таълим соҳасида ҳамкорлик қиладилар
Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (ПИИМА) ҳамда Замин халқаро жамоат жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Замин халқаро жамоат жамғармаси директори Тамила Алиева ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова ушбу ҳужжатни имзоладилар.
Томонлар аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, хусусан, инклюзив таълим сифатини яна-да ошириш, соҳага ахборот технологияларини кенг жалб этиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатни имзолаш маросимида икки томонлама ҳамда халқаро ташкилотлар билан иш олиб бориш, халқаро тажриба асосида эшитишда нуқсони бор болаларга замонавий билимлар бериш фаолиятини такомиллаштириш бугунги кун талаби эканлиги таъкидланди.
Меморандум мамлакатимизда инклюзив таълим ҳамда ахборот-технологиялари бўйича билим бериш жараёнларини яна-да яхшилаш учун пойдевор вазифасини ўтайди. Чунки ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларда, асосан, болаларга ахборот-технологиялари бўйича бошланғич ва асосий билимлар берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter