Пермдаги нейротармоқ ЖЧ-2018 ғолибини башорат қилди
«Пермь классик университетида ишлаб чиқилган нейротармоқ Россия ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ғолиби ким бўлишини башорат қилди», — дея хабар берган «Actualnews».
Сунъий тафаккурнинг фикрича, Германия ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини ўзида сақлаб қолади, россияликлар эса ҳатто гуруҳдан ҳам чиқиша олмайди.
Нейротармоқ таҳлил натижасини бериш учун жуда катта маълумотлар омборидан фойдаланади. Хусусан, бу тўп суриладиган майдоннинг аҳволи, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати, жароҳатлар, майдондан четлатишлар, об-ҳаво. Башоратнинг аниқлик даражаси 80 фоизни ташкил этади.
Кучли учликка Германия, Бразилия ва Аргентина киришини ҳам нейротармоқ ҳисоблаб чиққан. Мезбон жамоа — Россия 32 та ўриндан 27-ўринни банд этиши мумкин экан.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатига 14 июнь куни Россия — Саудия Арабистони учрашувида старт берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter