Садир Жапаров келажакни башорат қилиш қобилияти борлигини маълум қилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров республиканинг 20-30 йиллик келажагини олдиндан кўра билиш қобилиятига эга эканлигини айтди. Бу ҳақда у «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида гапирди.
«Мен мақтанмайман, лекин 20-30 йил олдин мамлакатда нима бўлишини ва у қандай ривожланишини олдиндан кўра оламан. Одатда прогнозларим тўғри келади. Бу (қобилият) менга юқоридан берилгандир», дейди у.
Унинг сўзларига кўра, «фақат нима бўлаётганига қараб, келажак ҳақида хулоса чиқариш мумкин».
«Мақсадларимизга албатта эришамиз. Бунинг учун ҳар биримиз кечаю кундуз узлуксиз ишлашимиз керак», қайд этади Садир Жапаров.
Жапаров 2021 йил 28 январдан буён Қирғизистон президенти ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter