Пекин-2022: Қишки олимпиада машъаласи ёқилди
![Пекин-2022: Қишки олимпиада машъаласи ёқилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/8/720_460_95_2849767936.jpg)
Грециянинг қадимий Олимпиясида 2022 йили Пекин мезбонлик қилувчи Қишки олимпиада машъаласи ёқилди, деб хабар берди «Euronews».
Биринчи машъалачи грециялик тоғ-чанғичиси Иоаннис Антониу бўлди.
Коронавирус чекловлари сабабли Олимпия машъаласи эстафета дастури жуда чекланган. У бугун, сешанба куни Афинадаги «Панатинаикос» стадионида хитойликлар делегациясига топширилади. Маросим томошабинларсиз, расмий делегациялар вакиллари иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter