«Pegasus» Ўзбекистонда лоукостер авиакомпаниясини ташкил этишга тайёр
![«Pegasus» Ўзбекистонда лоукостер авиакомпаниясини ташкил этишга тайёр](https://static.xabaruz.com/crop/9/0/720_460_95_9069299.jpg)
Жаҳонга машҳур «Pegasus» авиакомпанияси лоукостерлик йўналишида бир неча давлатларда фаолият юритиб келади. Туризм ривожланишида муҳим ўрин тутадиган лоукостер авиакомпанияларининг хизматларидан асосан сайёҳлар фойдаланади.
«Pegasus» Ўзбекистонда ҳам лоукостер авиакомпаниясини ташкил этиш ниятида. Бу ҳақда «Pegasus» авиакомпанияси бошқарув кенгаши раиси Али Сабанжи ва авиакомпания президенти Меҳмет Нанелар Глобал тадбиркорлик конгрессида иштирок этаётган Ўзбекистон инновацуион ривожланиш вазирлиги вакиллари билан учрашув чоғида маълум қилишди.
Суҳбат давомида Али Сабанжи тарихи бой, диққатга сазовор жойлари бисёр бўлган Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш борасида ўз таклифларини берди. Шунингдек, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари «Pegasus» раҳбариятини Ўзбекистонга таклиф этар экан, тегишлик вазирлик ва ташкилотлар билан учрашувлар ташкил этишда кўмаклашиш, бизнес-таклифларни ҳаётга татбиқ этиш борасида ҳамкорликка тайёрликларини баён қилишди.
Учрашув давомида «Pegasus» авиакомпанияси раҳбарлари Ўзбекистонда туризм ва авиакомпаниялар ривожи учун стратегия ишлаб чиқиш зарурлигини ва унда фаол иштирок этишларини мумкинлигини билдиришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter