Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахтакор» ва «Насаф» ОЧЛда қанча пул ишлагани айтилди

«Пахтакор» ва «Насаф» ОЧЛда қанча пул ишлагани айтилди

Футбол эксперти Алишер Никимбоев Тошкентнинг «Пахтакор» ва Қаршининг «Насаф» жамоалари Осиё чемпионлар лигаси лигаси гуруҳ босқичидаги ўйинлари учун қанчадан пул ишлагани ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, 2 та ўйинда ғалаба қозонган, аммо гуруҳ босқичида қолиб кетгани пойтахтликлар учун 100 минг доллар ишлаб олган.

Иккита ғалаба ва битта дурангга эришган «Насаф» эса 130 минг доллар олади. 1/8 финалга чиққани учун кейинги йилда қўшимчасига яна 100 минг клуб ҳисобрақамига тушириб берилади.

Агар қаршиликлар чорак финалга етиб борса, 150 минг, ярим финалга чиқса, 250 минг долларга бойийди.

Мусобақа финалида қатнашган жамоаларга 2 млн. доллар, агар ғолиб чиқса, 4 млн. доллар мукофот пули берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг