Ўзбекистон Суперкубоги финали қаерда ўтиши маълум қилинди

Жорий йилнинг 27 май санасида чемпионатнинг амалдаги ғолиби «Насаф» ва мамлакат кубоги соҳиби «Андижон» ўртасида Суперкубок учрашуви бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Профессионал футбол Лигасининг маълум қилишича, ушбу учрашув Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 2024 йилги Суперкубок учрашуви ҳам «Бунёдкор» стадионида ўтказилганди ва «Насаф» жамоаси «Пахтакор»ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, совринга эга чиққанди.
Шунингдек, ушбу бўлажак ўйини қаршиликлар учун кетма-кет бешинчи Суперкубок ўйини бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter