Паулиньо кетди, навбат Коутиньогами?
Франциянинг «ПСЖ» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо учун 270 млн. евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» хабар бермоқда.
Манбага кўра, французлар футболчининг агенти билан музокарани бошлаб юборишган, бироқ каталон клуби трансфер борасидаги расмий таклифни олмаган. Эслатиб ўтамиз, Котиньонинг бадал пули «Барселона»да 400 млн. евро қилиб белгиланган.
Ўтган мавсумда Неймарни «Пари Сен-Жермен» клуби каталонияликлардан 222 млн. еврога сотиб олганди. «Барселона» сафида ўзини кўрсатиб келаётган яна бир бразилиялик — Паулиньо кутилмаганда яна Хитойга қайтиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter