Парижда 100 дан ортиқ одам ҳибсга олинди
Парижда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар чоғида 112 кишини ҳибсга олди.
Қайд этилишича, Франция пойтахтидаги намойишларда 4 мингга яқин киши қатнашган. Намойишларнинг иккинчи тўлқини мамлакат Конституцион кенгаши пенсия ислоҳотларини маъқуллаганидан кейин юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни кечқурун Франция Конституциявий кенгаши мамлакатда пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшгача оширишни маъқуллаган эди. Шунингдек, сўл партияларнинг ушбу ислоҳот бўйича референдум ўтказиш талаби ҳам рад этилди. Франция президенти Эммануэл Макрон икки кун ичида пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзоламоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter