Парагвай хатосини тўғрилади, Фаластин бундан мамнун
Американинг ортидан Тел-Авивдаги элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчирган Парагвай давлати хатосини тўғрилади: яна қайтиб элчихонасини Тел-Авивга ўтказди, деб ёзади «Sabah.com.tr».
Парагвайнинг бу ҳаракати фаластинликларни мамнун этди.
Эслатиб ўтамиз, Америка жорий йил май ойида ўзининг Тел-Авивдаги элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчирган эди.
Унга эргашиб Парагвай ҳам шундай йўл тутди. Парагвайнинг бу хатти-ҳаракати дунёда жиддий танқид қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter