Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемия шароитида иқтисодиёти тикланаётган ягона мамлакат

Пандемия шароитида иқтисодиёти тикланаётган ягона мамлакат

Фото: EPA/UPG

Коронаинқироз шароитида иқтисодиёти тикланишда давом этаётган ягона мамлакат — Хитой. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти учинчи чоракда, ўтган йилга солиштирганда, 4,9 фоизга ўсган. Бу факт ва рақамларни «Bloomberg» маълум қилди.

Агентлик хабарида айтиладики, Хитойда ҳам чакана савдо, ҳам саноат ишлаб чиқариши сентябрда ўсишда давом этган, бу тикланиш режа бўйича кетаётганидан далолат.

«Хитой мўъжизаси»нинг сири нимада? Жавоби оддий: Хитой коронавирус тарқалишига қарши ўз вақтида ва қатъий чоралар кўра олди.

«Бу бутун дунё учун умидбахш чорлов бўлиши лозим. Агарда сиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқирозингизни бартараф эта олсангиз, иқтисодиётингизни ҳам тиклай оласиз», — деди Сингапурдаги «Nomura Holdings Inc.» компанияси глобал макротадқиқотлар бўлими раҳбари Роб Суббараман.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг