Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Мирзо Улуғбек филиалида музей экспозицияси очилди

«Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Мирзо Улуғбек филиалида музей экспозицияси очилди

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк» матбуот хизмати

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида 1895 йилда қурилган тарихий бинода музей экспозицияси очилди. Ҳозирги кунда ушбу бинода «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Мирзо Улуғбек филиали фаолият кўрсатмоқда.

Экспозициянинг очилиш маросимида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ раҳбарияти, банк ҳамкорлари, оммавий ахборот воситалари ва блоггерлар иштирок этдилар. Тадбир меҳмонлари ўлкашунос-тарихчи Борис Голендер ҳамроҳлигида бинонинг ноёб архитектураси ва ички кўриниши билан танишдилар.

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк» матбуот хизмати

«Банк биноси тарихи — рус архитектурасининг ёрқин намунаси бўлиб, банк иши тарихи билан узвий боғлиқдир. 123 йил мобайнида бу ерда банк-молиявий муассасалари: аввал Россия давлат банкининг минтақавий бўлими, 1922 йилдан бошлаб эса «Саноатбанк»нинг Ўрта Осиё бўлими жойлашган эди, кейинчалик эса у «Ўзсаноатқурилишбанк»ка айланди. Ўтган вақт давомида банкда хизмат қилган ҳар бир ходим бинонинг ички ва ташқи кўринишини асл ҳолатда сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Бугунги кунда бу тўлиқ фаолият кўрсатувчи банк бўлими бўлиб, унинг эшиклари нафақат мижозлар учун, балки тарих ва архитектурани севиб, қадрлайдиганлар учун ҳам очиқдир.

— «Ўзсаноатқурилиш» банки учун пойтахтимизнинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш билан бирга, унинг архитектура мероси билан танишиш истагини билдирганлар учун шундай имконият яратиб бериш жуда ҳам муҳимдир» — дейди «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг стратегия ва маркетинг бошқармаси раҳбари Отабек Абдураҳимов.

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк» матбуот хизмати

ХIХ аср охирида меъмор В.Гейнзелман лойиҳаси билан қурилган икки қаватли бино Амир Темур ҳиёбони ансамблининг бир қисми ҳисобланади. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, банк биноси бизнинг кунларимизга деярли ўзгармаган ҳолда етиб келган. Банкнинг ташқи кўриниши ўша давр биноларига хос неоклассицизм услубида қурилган. Банкнинг ички кўриниши — Россия Давлат банки давридан буён сақланиб қолган қисмлар тўпламидан иборат бўлиб, ҳозирги вақтга келиб қайта тикланган. Сақланиб қолган полнинг қисмини такрорловчи плита нақшлари, гипсли шифтнинг плинтуси қайта тикланди. Ўзсаноатқурилиш банкига ташриф буюрган меҳмонлар ХIХ асрнинг асл меъморий элементларини: деворий печ ўтхонаси эшиклари, Франц Сан-Галли чўян қуйиш ва механика заводининг катта эшиклари, пул ва бошқа молларни кўтариш механизми шулар қаторидан ўрин олган.

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк» матбуот хизмати

Амалиёт хонасида меҳмонлар тарихий оқ-қора рангдаги фотосуратлар: Тошкент давлат банкининг биноси, Қўқондаги Москва ҳисоб палатаси, Самарқанддаги ғазна, Николаев, Романовский кўчалари, Кауфман катта кўчаси ва бошқалар билан танишиш мумкин. Музей экспозициясида бир қатор тарихий экспонатлар мавжуд: телефон, ёзув машинкалари, давлат кредит карталари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг