Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк халқаро инвесторлар билан учрашувларнинг навбатдаги раундини ўтказди

Ўзсаноатқурилишбанк халқаро инвесторлар билан учрашувларнинг навбатдаги раундини ўтказди

2022 йил 1 август куни Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятида жорий ўзгаришлар ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида халқаро бизнес ҳамжамияти вакиллари билан видеоконференц алоқа (Investor Call) шаклида навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси, JP Morgan (АҚШ), Citi Bank (АҚШ), Credit Suisse (Швейцария), RBI (Австрия), Commerzbank (Германия), William Blair International (АҚШ), Artisan Partners (АҚШ), Goldman Sachs (АҚШ) каби етакчи халқаро молия институтлари ва инвестиция компанияларининг 50 дан зиёд вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2021 йил ва 2022 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти якунлари тақдим этилди.

Бундан ташқари, банк вакиллари инвесторларни халқаро экспертлар билан биргаликда муассасани трансформация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлиги ва жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар, банк фаолиятига ғарб санкциялари таъсири ва молиявий барқарорликни сақлаб туриш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Таъкидлаш лозимки, бу шаклдаги анжуманлар банкларларо муносабатларда муваффақиятли бизнес жараёнларни ташкил этишга хизмат қилади. Банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти даражасини сифат жиҳатдан юксалтириш мақсадида келгуси режаларни ва ривожланишнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этишда ўзига хос платформа ҳисобланади.

Ўтказилган онлайн учрашувлар Банкнинг манфаатдор халқаро инвестиция компаниялари ва бизнес акселераторлар билан икки томонлама ҳамкорлигини янада кенгайтириши кутилмоқда.

Банк Ахборот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг