Ўзсаноатқурилишбанк Uzcard терминалларида Visa карталарини қабул қилишни бошлади
![Ўзсаноатқурилишбанк Uzcard терминалларида Visa карталарини қабул қилишни бошлади](https://static.xabaruz.com/crop/3/9/720_460_95_3963014513.jpg)
Ўзсаноатқурилишбанк «Ягона умумреспублика процессинг маркази» ва VISA халқаро тўлов тизими билан биргаликда аҳоли ўртасида нақдсиз тўловларни оммалаштириш ҳамда ривожлантириш мақсадида «UZCARD терминал тизимида VISA карталари эквайринги» лойиҳасини амалга оширди.
Эндиликда Ўзсаноатқурилишбанк савдо терминаллари ва банкоматлари VISA халқаро карталарига ҳам хизмат кўрсатади.
Натижада Ўзсаноатқурилишбанк савдо-сервис корхоналарига VISA карталари бўйича хизмат кўрсатишга, мазкур турдаги карта эгаларига эса, UZCARD терминаллари орқали харидлар ва хизматлар учун тўловларни бемалол амалга ошириш имконига эга бўлди.
Бунинг учун мижозлар ўзларига қулай Ўзсаноатқурилишбанк филиалига мурожаат этишлари кифоя.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter