Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк ғазначилик йўналишини янги босқичга олиб чиқмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк ғазначилик йўналишини янги босқичга олиб чиқмоқда

Жорий йил 3-4 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида Ўзсаноатқурилишбанкнинг молия бозорларидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган қатор келишувларга эришилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида бирламчи дилeрлик шартномаси имзоланди.

Ушбу ҳужжат билан Ўзсаноатқурилишбанкка ўз мижозлари ва ҳамкорлари учун давлат қимматли қоғозлари бозорида қатнашиш ҳамда қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорида амалиётлар ўтказиш бўйича дилерлик хизмати тақдим этилди.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанк давлат қимматли қоғозлари билан амалиётлар ҳажмини кенгайтириб, бозорнинг фаол иштирокчисига айланган.

Муассаса соҳада кузатилаётган ижобий ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда бозорнинг янги йўналишларини ўзлаштириб, миллий капитал бозори ривожланишига ҳисса қўшишга киришган.

Шунингдек, форум доирасида Ўзсаноатқурилишбанк ва Лондондаги «ICBC Standard Bank» ўртасида Халқаро своп ва деривативлар ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган бош келишув ҳам имзоланди.

Ушбу келишув Банкка халқаро молия бозорларида турли базавий активлар иштирокида ҳосилавий молиявий инструментлар асосида битимларни амалга ошириш орқали молиявий хатарларни бошқариш имконини беради.

Қайд этиш лозимки, Ўзсаноатқурилишбанк «ICBC Standard Bank» билан ўзаро самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, хорижий молия муассасасидан кенг миқёсли ресурсларни жалб этиб келмоқда.

Томонларнинг янги босқичдаги шерикчилик муносабатларида дериватив воситалар ёрдамида турли молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон молия бозорида валюта хатарларини хеджирлаш истиқболлари келишиб олинди.

Ушбу ҳамкорлик Банкнинг халқаро молия бозорлари билан янада интеграциялашувига, республика молия бозорига замонавий молиявий стандартлар ва инструментларни жорий қилишга кенг йўл очади.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг