«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга раис тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Азиз Ботирович Воитов «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
А.Воитов шу кунга қадар «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter