Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилганлар озодликка чиқариб юборилгани юзасидан фикр билдирди

Саида Мирзиёева 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилганлар озодликка чиқариб юборилгани юзасидан фикр билдирди

Фото: Саида Мирзиёева телеграм канали

«Вояга етмаган қизнинг номусига теккан уч киши шартли равишда озодликка чиқарилгани ҳақида хабар топгач, қаттиқ тушкунлик ва оғриқни ҳис қилдим. Бу одамлар нормал ҳаётга қайтишди, яна болалар билан ишлашда давом этишмоқда.

Бизнинг вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчилигимиз болалардан кўра кўпроқ жиноятчилар ҳақида қайғуради ва менинг фикримча, бу адолатсизликни зудлик билан тузатиш зарур», — деб ёзади Мирзиёева.

Унинг қайд этишича, Жиноят кодексининг 128 ва 129-моддалари болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро стандартларга жавоб бермайди. Бундай жиноятлар учун, истисно тариқасида, озодликни чеклаш ёки аҳлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо қўлланилмаслиги керак. Ушбу моддаларни кучайтириш керак, уларга барвақт озод бўлиш имкониятисиз жиддий муддатлар қўлланилиши лозим.

«Ҳозир эса ҳаддан ташқари енгил жазолар потенциал жиноятчиларни қўрқитмайди ва турли "самосуд"ларга туртки бермоқда.

Шуни ёдда тутиш керакки, болалар ва ўсмирларни манипуляция қилиш, уларни қўрқитиш осон, улар ўзларининг хатти-ҳаракатлари учун онгли равишда жавобгар бўлолмайдилар. Ҳар қандай ҳолатда айб бутунлай катталарга юкланади.

Келинг, зўравонларга эмас болаларга ғамхўрлик қилайлик. Бу соҳага доир қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш зарур. Қанча тез булса, шунча яхши», дейди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 14 ёшли қизни жинсий алоқа қилишга кўндирган жисмоний тарбия ўқитувчиси 4 йил, унинг шериклари эса 2 йилга қамалганди.

Аммо уч эркак муддатидан аввал озод қилиб юборилган. Жиноятчилардан бири 4 йиллик қамоқ жазосининг 1 йилини, қолган икки нафари эса 2 йиллик қамоқ жазосининг ярим йилини ўтаган ва шартли равишда озодликка чиқарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг