«Ўзкимёсаноат» АЖ Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини тадбиқ этиш бўйича дастлабки якунларни эълон қилди
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти ва жамият тизимидаги тармоқ корхоналрининг 2019 йил 31 декабрь ҳолатига кўра консолидациялашган молиявий ҳисоботи Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ биринчи йиллик молиявий ҳисоботи Халқаро аудит стандартлари (ХАС) асосида аудити якунланди ва аудиторлик хулосаси олинди.
Кимё саноати тармоқ корхонларида Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини тадбиқ этишнинг илк қадами ташланганлигини ҳамда консолидациялашган молиявий ҳисоботларни МҲХСга мувофиқ халқаро аудит стандартлари асосида аудитини халқаро аудиторлик ташкилоти «Grant Thornton» МЧЖ томонидан амалга оширилди.
Бугунги кунда «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналари 2020 йил 31 декабрда якунланган молиявий йил консолидациялашган ва алоҳида молиявий ҳисоботларини МҲХСга мувофиқ халқаро аудит стандартлари асосида аудитини ўтказиш бўйича техник топшириқлар тасдиқланган бўлиб, халқаро катта тўртликка (big four) кирадиган халқаро аудторлик ташкилотини энг яхши тижорат таклифини аниқалаш мақсадида давлат харидлари махсус порталида танлов эълон қилиш режалаштирилмоқда.
Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларидан (БҲМС) Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) ўтишнинг афзалликларига тўхталганда, «Ўзкимёсаноат» АЖнинг тармоқ корхоналарида молиявий маълумотлари шаффофлиги таъминлананиши ва халқаро кредит рейтинги олиш имконияти яратилишини таъкидлаб ўтиш лозим.
Шунингдек, Халқаро молиявий инструментлардан самарали фойдаланган ҳолда ташқи ва ички молия бозорларидан ресурсларни тўғридан-тўғри жалб қилиш, бу эса ўз навбатида, маҳсулот таннархини мақбуллаштириш, натижада рақобатбардош қиймат ҳисобига экспорт ҳажмини ошириш имкони яратилади. Натижада тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари, халқаро молиявий институтларнинг кредит ресурсларини қўшимча таъминотларсиз (давлат кафолати, банк ва хорижий ҳамкорлар кафолати) жалб қилиш ва уларни олиш механизми енгиллашади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 24 февралдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4611-сонли қарор талабларига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам тармоқ корхоналарида бухгалтерия ҳисобини тўлиқ МҲХС асосида олиб борилишини ва молиявий ҳисоботлар МҲХС асосида тузилишини инобатга олган ҳолда, Жамият томонидан 2020 йил сентябрь-ноябрь ойларида «Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)» дастури бўйича Тошкент Молия институти қошидаги АССА Global ҳамкори International Institute of Finance & Accounting халқаро ўқув марказида «Financial Accounting» ва «Financial Reporting» семинарлари ташкил этилди.
Семинарларда Жамият ва тармоқ корхоналарнинг бухгалтер ходимларидан 57 нафари муваффиқиятли қатнашиб, 4 нафар мутахассис «Financial Reporting», 19 нафар мутахассис «Financial Accounting» сертификатланган дипломли бухгалтер сертификатига эга бўлдилар. Бир нафар мутахассис эса АССА Global 2020 йил декабрь ойидаги сессиясида имтиҳонини муваффақиятли топшириб, жорий йилнинг январь ойида «Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)» F7-«Financial Reporting» сертификатига эга бўлди, қолган мутахассислар 2021 йил июнь ойида АССА Global имтиҳон сессиясида топшириши режалаштирилган.
Бундан ташқари, «International Institute of Finance & Accounting» халқаро ўқув маркази ҳамкорлигида «Financial Accounting» ва «Financial Reporting» семинарларида муваффиқиятли қатнашган 26 нафар мутахассислар 2021 йил февраль-март ойларида бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларидан (БҲМС) молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) транформация қилиш асослари мавзусида практикум семинари ўтказилди. Ушбу семинарда ҳар бир мутахассис корхонаси амалиётида юритаётган 1С-Бухгалтерия базасидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри трансформация қилиш кўникамларига эга бўлдилар.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан кимё саноати корхоналарида молиявий трансформация жараёни давом эттирилади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter