«Ўзкимёсаноат» АЖга янги раҳбар тайинланди
Тимур Муҳаммаджонов «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Тимур Муҳаммаджонов «Ўзкимёсаноат» АЖнинг экспорт ва импорт амалиётларини амалга оширувчи «Ўзкимёимпекс» МЧЖ директори лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазири лавозимига тайинланганидан сўнг «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси лавозими бўш қолаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter