Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет»: ҳафта охирига бориб ҳаво исиб кетади

«Ўзгидромет»: ҳафта охирига бориб ҳаво исиб кетади

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 
 
Ўтган ҳафта давомида Волга бўйи ҳудудларидан антициклон ҳисобига кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Салқин ҳаво шарққа, Қозоғистон ҳудуди томонга қараб чекинади.
 
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 27-32° бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда.
 
Эртага ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва ерта тонгда ҳаво 12-15° атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони иситади ва ҳарорат сешанба куни 29-34° дан - ҳафта охирига келиб 32-37° гача аста-секин кўтарилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг