Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» тезкор ахборот берди

«Ўзгидромет» тезкор ахборот берди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 26-28 август кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади.

Республика ҳудуди бўйича 26-27 августда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

27-28 август кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача пасаяди.

26 августда республика шимолида ва чўл ҳудудларда, 27-28 августда қолган ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-29 август кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг