Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» АК 2020 йилда жисмоний шахсларга 1 Гбит/с.гача тезликдаги тариф режаларини тақдим этмоқчи

«Ўзбектелеком» АК 2020 йилда жисмоний шахсларга 1 Гбит/с.гача тезликдаги тариф режаларини тақдим этмоқчи

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси мамлакатимиз ҳудудларида кенг полосали уланишни ривожлантириш ишлари қандай кетаётгани ҳақида бугун, 18 октябрь куни пойтахтдаги Ўзбекистон алоқа тарихи музейида ўтказилган брифингда журналистларга маълумот берди.

Фото: «Xabar.uz»

Компания мутахассислари мамлакатимизда юқори тезликда кенг полосали уланишни ривожлантиришга қаратилган ишлар тақдимотини ўтказишди. Унда йил давомида мазкур йўналиш бўйича қилинган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, 2020 йил учун белгиланган янги лойиҳалар баён этилди.

Фото: «Xabar.uz»

Маълум қилинишича, компания алоқа тармоқларини мис линиялардан оптик линияларга ўтказиш бўйича ишларни жадаллаштирган. Бу йил илк маротаба аҳоли учун 100 Мбит/с.гача тезликдаги чексиз интернет тариф режалари ишга туширилди.

Компания томонидан кенг полосали уланишни ривожлантиришга қаратилган жуда муҳим қадам ташлангани айтилмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг бошидан буён «Ўзбектелеком» АК томонидан аҳоли ва ижтимоий объектлар учун GPON технологиясидан фойдаланган ҳолда замонавий телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун 10 минг км.дан зиёд оптик толали алоқа линиялари ётқизилган.

Буни натижасида, мисол учун, Speedtest Global Indexнинг 2019 йил июль ойидаги рейтингига мувофиқ, мамлакатимизда симли интернетнинг ўртача тезлиги 2018 йил июль ойида 8,58 Мбит/с.дан 2019 йил сентябрь ойида 19,91 Мбит/с.гача  (Download/Юклаб олиш) кўтарилган. Ўз навбатида, кенг полосали уланиш бўйича ўртача тезликка эришиш учун ҳали олдинда қилинадиган жуда кўп ишлар тургани таъкидланди.

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги «Обод қишлоқ» дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбектелеком» АК Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган аҳоли пунктларининг телекоммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича Ҳаракатлар режасини бажаришда фаол иштирок этмоқда.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбектелеком» АК томонидан вилоятлар ва Қорақалпоғистондаги 478 та қишлоқ пункти, маҳалла ва қишлоқларнинг телекоммуникация инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишлар олиб бориляпти. Йил бошидан буён мамлакат бўйлаб 10 минг км.дан зиёд оптик толали алоқа линиялари ётқизилган. Йилнинг биринчи ярмида ушбу дастур доирасида 1200 дан ортиқ махсус алоқа устунлари ўрнатилиб, телекоммуникация инфратузилмаси ускуналари тўлиқ янгиланган.

Абонентларга қулайлик яратиш ва аҳолининг интернет тармоғининг кенг полосали хизматларига уланишини осонлаштириш мақсадида компания абонент ускуналарини бепул тақдим этиш, шунингдек, оптик алоқа линияларига янги уланишда 100 метргача бепул кабелларни тақдим этиш бўйича махсус аксияларни ўтказмоқда. Бу қишлоқ аҳолиси учун телекоммуникация хизматларига уланишнинг янги технологияларига ўтишни сезиларли даражада осонлаштиради.

Брифингда компания бугунги кунда амалга ошираётган йирик лойиҳалари ҳақида ҳам тўхталди, хусусан:

  • Ўзбектелеком» АК телекоммуникация тармоқларида кенг полосали уланиш тармоғи ривожлантирилади;
  • Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази кенгайтирилади;
  • Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари ташкил этилади;
  • Шарқий ҳудудларда «Ўзбектелеком» АК «UZMOBILE» миллий уяли алоқа операторининг кенг полосали уланиш тармоғи модернизация қилинади;
  • DWDM транспорт тармоғи кенгайтирилади;
  • «Ўзтелеком» АК «ЎзМобайл» филиали мобил алоқа қамрови ошгани сари ускуналарга лицензия ресурсларини кенгайтириб борилади.

Бевосита «Ўзбектелеком» АК телекоммуникация тармоқларида кенг полосали уланиш тармоғини ривожлантириш лойиҳаси доирасида ушбу вазифалар белгиланган:

  • Мамлакатимиз ҳудудларида кенг полосали уланиш тармоғини кенгайтириш;
  • NGN технологияси бўйича хизмат кўрсатадиган телекоммуникация тармоғининг фойдаланувчилар базаси қисмини кенгайтириш;
  • Оптика бўйича (оптик кабелларни тўғридан-тўғри абонент уйига киритиш) кўплаб фойдаланувчиларга Triple Play хизматларини тақдим этиш имкониятига эга ITU-T G.984 стандартининг GPON (Gigabit-capable Passive Optical Network) технологияси бўйича FTTx кенг полосали уланиш оптик тармоқларини қуриш;
  • Кенг полосали хизматларга бўлган эҳтиёжни қондириш;
  • Тақдим этилаётган телекоммуникация хизматлари сифати ва ҳажмини ошириш.

Маълум қилинишича, лойиҳа амалга ошиши натижасида таълим муассасаларининг «Электрон таълим» тизимига, барча турдаги фойдаланувчиларнинг интернетдаги электрон манбаларга (таълим, кутубхона, тиббиёт), электрон тижорат, электрон ҳужжат айланиши ва бошқа манбаларга уланиши таъминланади. Лойиҳа доирасида 600 мингтадан зиёд янги абонент портлари ўрнатилади.

«NGN технологияси бўйича коммутация ускуналарини кенгайтириш» лойиҳасини амалга ошириш орқали фойдаланувчиларга юқори тезликдаги интернетни белгиланган сифат даражалари билан таъминлаш, мультимедиа трафигини замонавий даражага коммутация қилиш, тармоққа бошқа ташкилотларни (операторларни) улаш ва уларга кенг доирадаги хизматларни тақдим этиш, шаҳар ва шаҳарлараро трафикни коммутация қилиш, йўналтириш ва тарифлаш кўзда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 420 мингтадан зиёд янги абонент портлари ўрнатилади.

Компания маълум қилишича, 2020 йил якунига қадар барча лойиҳалар бўйича тизимларни ўрнатиш ва ишга тушириш кўзда тутилган.

Компания муҳим бир янгиликни ҳам маълум қилди: 2020 йилда жисмоний шахсларга 1 Гбит/с.гача тезликдаги тариф режаларини тақдим этиш мўлжалланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг