Ўзбекларнинг Россияга киришида текширувлар кучайди
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасига Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киришда ёки Москва шаҳридаги «Шереметьево» халқаро аэропорти орқали транзит ўтишда аэропорт тегишли хизматлари томонидан қўшимча ва ҳаддан ташқари узоқ текширувлар билан боғлиқ мурожаатлари кўпайган.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида элчихона Россия Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат юборди.
Шу билан бирга, элчихонанинг консуллик бўлими «Шереметьево» аэропортининг чегара назорати хизмати билан доимий алоқада бўлиб тургани маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter