Ўзбекистоннинг янги элчиси Германия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дилшод Ахатов Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ишонч ёрлиқларини топширди.
«Дунё» АА хабарига кўра, мазкур маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон-Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Германия раҳбари сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларнинг жадаллашгани ва шериклик кенг кўламли йўналишларини қамраб олганини мамнуният билан қайд этди, шунингдек, ГФР Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Франк-Вальтер Штайнмайерга Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига муваффақият ва фаровонлик тилади.
Тадбир сўнгида ҳарбийлар ҳурмат бажо келтирган ҳолда, Ўзбекистон байроғини кўтаришди.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Ахатов 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Германиядаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган Набижон Қосимов ўрнини эгаллади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter