Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Раҳбарлик лавозимидаги ТОП-40 аёллар рейтинги янгиланди

Раҳбарлик лавозимидаги ТОП-40 аёллар рейтинги янгиланди

Фото: «Xabar.uz»

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мутахассислари Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда давлат тузилмалари, муассасалари ва жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган 40 нафар аёлларнинг йиллик рўйхатини янгилади.

Ўрганиш натижалари мамлакатимизда тузилмавий ва институционал ўзгаришлар изчил давом этаётганини, гендер тенглик соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилаётганини, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва мавқеи ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Бу йил экспертлар рейтингга кўпроқ фаол фуқаролик позицияси, жамиятда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмаган ва ташаббускорлиги туфайли жамият ва давлатдаги муҳим ўзгаришларга ҳисса қўшаётган нодавлат сектор вакилларини киритди.

Бугун иқтисодиётнинг турли тармоқларида ва ижтимоий соҳаларда ўзини намоён этаётган қатъиятли ва мақсад сари интилувчан аёллар ёшларга намуна бўлмоқда. Улар мавжуд стереотипларга, эскича тушунчаларга барҳам бермоқда, жамиятда гендер тенглигини таъминлашга, аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятларни илгари суришга ҳисса қўшмоқда.

 Рейтингни шакллантиришда хотин-қизларимизнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни, улар меҳнат қилаётган ташкилотларнинг мамлакат сиёсий кун тартибини шакллантириш, тармоқларни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишдаги институционал таъсир даражаси инобатга олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг