Ўзбекистонликлар ўтган йили 133,5 минг тонна банан истеъмол қилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилда хориждан қиймати 95,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 133,5 минг тонна банан импорт қилинган.
Ўзбекистон 2023 йилда энг кўп – Эквадор (130 минг т), Хитой (1 043 тонна), Грузия (976 т), Туркия (746 т) ва Қозоғистон (375 т) давлатларидан банан импорт қилган.
Маълумот учун, мамлакатга банан импорти 2022 йилда жами 140,2 минг тонна (қиймати 63,4 млн АҚШ доллари) бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter